
Фото: «Sciencealert.com»
Олимларнинг айтишича, коронавирус пандемияси ҳавонинг сифати яхшиланиши ҳисобига кўплаб инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин, деб ёзади «Science Alert»га таяниб "Хабар" нашри.
Мутахассисларнинг фикрича, ҳатто консерватив ҳисоб-китоблар ҳам ифлос ҳаво туфайли бевақт ўлимдан омон қолганлар сони COVID-19 сабабли ўлганлар сонидан ошиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Хитойда икки ой давомида атмосферада аниқланган қаттиқ зарралар миқдори пасайиши 5 ёшгача бўлган қарийб 4 минг боланинг ва 70 ёшдан ошган 73 минг кексанинг ҳаётини сақлаб қолди. Бу ҳозирги касаллик туфайли ўлим кўрсаткичларидан анча кўп.
Йўлдош орқали олинган маълумотлар Италия шимолий қисми узра ифлос ҳавонинг камайганлигини кўрсатмоқда. Автомобиль, юк машиналари ва электростанциялар ажратадиган азот диоксиди даражаси ҳам камайган.
Бироқ тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, ҳозирча уларда чиқиндилар қисқаришининг аҳоли саломатлилигига таъсири тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар