11:55 / 24.03.2020
4 253

Россиялик бойлар оммавий равишда ўпкага сунъий нафас етказиб берувчи аппаратлар сотиб олмоқда

Россиялик бойлар оммавий равишда ўпкага сунъий нафас етказиб берувчи аппаратлар сотиб олмоқда
Фото: «ТАСС»
Россиялик бойлар оммавий равишда ўпкага сунъий нафас етказиб берувчи аппарат воситаларини харид қилмоқда ва улардан коронавирус юқтириб олганда фойдаланмоқчи. Бу ҳақда The Moscow Times нашри хабар қилган.

Нашрнинг оиласи миллиард долларлик мол-мулкга эга исми ошкор этилмаган суҳбатдоши сунъий нафас аппарат воситасини сотиб олгани ва яна иккита шунда қурилма сотиб олмоқчи экани, бироқ юқори талаб сабаб буни қила олмаётганини билдирган. Аппаратни кутиш вақти варақасида воситанинг нархи 1,8 миллион рубль экани ва уни яна саккиз ой кутиш кераклиги ёзилган.

Мазкур тиббиёт воситасини сотувчи компаниялар вакиллари охирги икки ҳафта ичида жисмоний шахсларнинг аппаратлар сотуви умумий ҳажмининг 30 фоизини сотиб олганини маълум қилган. Айрим компаниялар эса ушбу аппаратларни ҳаммасини сотгани ва яна қачон бу каби воситалар келиши номаълум эканини билдирган.

Давлат харидларини мониторинг қилувчи Headway компанияси маълумотларига кўра, Россиядаги давлат шифохоналарида тахминан 42—43 мингта аппарат мавжудлиги (ҳар 100 минг аҳолига 29 дона), уларнинг 25 мингтаси Москва, Подмосковье ва Санкт-Петербургда эканини қайд этган.

Сунъий нафас берувчи воситалар COVID-19 коронавируси келтириб чиқарадиган пневмониянинг оғир формасида ҳаётни сақлаб қолишга ёрдам беради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиялик бойлар оммавий равишда ўпкага сунъий нафас етказиб берувчи аппаратлар сотиб олмоқда