00:10 / 02.04.2020
3 002

БМТ коронавирус туфайли дунёнинг барча мамлакатларини мигрантлар ва қочқинларни озод этишга чақирди

БМТ коронавирус туфайли дунёнинг барча мамлакатларини мигрантлар ва қочқинларни озод этишга чақирди
Фото: Scanpix
БМТда коронавирус пандемияси туфайли дунёнинг барча мамлакатлари мигрантлар ва қочқинларни озод этиши лозимлиги айтилди, деб хабар бермоқда «Коммерсантъ»га асосланиб Дарё нашри.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарлиги идораси, Халқаро миграция ташкилоти ва БМТнинг Қочқинлар иши бўйича Олий комиссарлиги бу борада тегишли чақириқлар билан чиқди. Уларнинг бу ташаббусини Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ҳам қўллаб-қувватлаган.

БМТ ва ЖССТга кўра, «тор ва антисанитар шароитда» сақланаётган қочқинлар ва мигрантлар аҳволи, айниқса, ташвишга соларли. «COVID-19 нинг ўлимга олиб келишини ҳисобга олган ҳолда улар зудлик билан озод этилиши керак», — дейилади БМТ сайтида эълон қилинган баёнотда.

Халқаро ташкилотларда барча мамлакатлар ҳукуматлари фалокатнинг олдини олиш учун ҳар бир одамнинг ҳуқуқлари ва соғлиғини ҳимоя қилиш учун қўлдан келганича ҳаракат қилиш кераклиги, чунки бу вирус тарқалишини назорат қилишга ёрдам бериши таъкидланди. «Ҳар бир одамга, шу жумладан, барча мигрантлар ва қочқинларга тиббий хизматлардан фойдаланиш бўйича тенг имкониятлар бериш муҳим аҳамиятга эга», — дея қўшимча қилинган БМТ баёнотида.

Вирус тарқалишини реал вақт режимида кузатиб борувчи Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, 1 апрель ҳолатига кўра, бутун дунё бўйлаб COVID-19 коронавируси билан касалланганлар сони 883 мингдан, вафот этганлар эса 44 минг кишидан ошиб кетди. Касалланганлар сони бўйича АҚШ (189 мингдан ортиқ), Италия (105 мингдан ортиқ), ва Испания (102 мингдан ортиқ) давлатлари етакчилик қилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » БМТ коронавирус туфайли дунёнинг барча мамлакатларини мигрантлар ва қочқинларни озод этишга чақирди