09:30 / 10.04.2020
3 574

Россияда ош тузи коронавирус профилактикаси учун тавсия этилган дорилар рўйхатига киритилди

Россияда ош тузи коронавирус профилактикаси учун тавсия этилган дорилар рўйхатига киритилди
Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги натрий хлорид (ош тузи)ни коронавирус профилактикаси учун тавсия этилган дорилар рўйхатига киритди.

Россия ССВ тавсиясига кўра, ош тузидан тайёрланган изотоник эритма билан бурун шиллиқ қаватини чайиш мумкин. Бу, мутахассислар таъкидлаганидек, юқумли касалликларнинг бактериал ва вирусли патогенлари сонини камайтиради.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз, коронавирусдан ҳимояланишнинг энг маъқул чораси - шахсий гигиена қоидаларига риоя этишдир. Қўлларни тез-тез совун билан ювиш, бир марталик тиббий ниқобларни ҳар икки соатда алмаштириб туриш ёдингиздан чиқмасин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда ош тузи коронавирус профилактикаси учун тавсия этилган дорилар рўйхатига киритилди