22:45 / 11.04.2020
3 543

Жанубий Корея президенти Билл Гейтс билан коронавирус вакцинаси ишлаб чиқиш масаласини муҳокама қилди

Жанубий Корея президенти Билл Гейтс билан коронавирус вакцинаси ишлаб чиқиш масаласини муҳокама қилди
Жанубий Корея президенти Мун Жэ Ин Microsoft асосчиси Билл Гейтс билан коронавирус инфекциясига қарши вакцина ишлаб чиқиш масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизматига асосланиб Yonhap News нашри хабар бермоқда.

Билл Гейтс ташаббуси билан амалга оширилган суҳбат 25 дақиқа давом этган. Microsoft асосчиси ўз жамғармасидан коронавирусга қарши кураш учун 100 миллион доллар ажратди. Билл Гейтснинг Жанубий Корея президенти билан суҳбати ҳам айнан мана шу масалада бўлган.

Миллиардер фармацевтика борасида катта ютуқларга эришган кореялик олимларни коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқиш жараёнида молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлашини билдирган.

Маълумот учун, узоқ вақт дунёнинг энг бой одами бўлиб келган Билл Гейтс айни дамда 98 миллиард доллар капитал билан рўйхатда Amazon асосичиси Жефф Безосдан (113 миллиард) кейин иккинчи ўринда турибди.

Шу вақтгача кўплаб мамлакатлар коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқиш учун ҳаракат қилди, аммо ҳануз Covid-19’ни даволайдиган ёки унинг олдини оладиган восита топилмади. Шифокорлар асосан беморларнинг иммунитетини мустаҳкамлаб, касалликни организмнинг ўзи енгишига умид қилишмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жанубий Корея президенти Билл Гейтс билан коронавирус вакцинаси ишлаб чиқиш масаласини муҳокама қилди