23:36 / 16.04.2020
3 775

Италия ва испаниялик шифокорлар коронавируснинг яна бир аломатини аниқлади

Италия ва испаниялик шифокорлар коронавируснинг яна бир аломатини аниқлади

Фото: Getty Images
Италиялик ва испаниялик шифокорларнинг фикрича, оёқларда тошмалар бўлиши коронавирус инфекциясининг яна бир аломатларидан бири бўлиши мумкин, деб хабар бермоқда Metro'га таяниб Дарё нашри.

Қайд этилишича, COVID-19 ташхиси билан касалхонага ётқизилган ҳар 5 беморнинг бирида тери муаммолари кузатилган. Айниқса, ўсмирлар ва болаларда бундай белгилар кўпроқ учраган.

Испания педиатрлари ассоциациясида таъкидланишича, коронавирусдаги тошмалар сувчечак ёки қизамиқ билан кечадиган тошмаларга ўхшайди. Қизаришлар оёқ бармоқларида пайдо бўлади, кейинчалик кетиб, излари қолмайди.

Шифокорлар одамларни бундай тошмаларга жиддий қарашга ва улар пайдо бўлса, ўзларини изоляция қилишга чақирган. Шу билан бирга, биргина шу белгининг ўзидаёқ тиббиёт марказларига бормасликни, лекин улар пайдо бўлганда саломатлик ҳолатини диққат билан кузатиб боришни маслаҳат берган.

Аввалроқ Франциялик шифокорлар ҳам коронавируснинг шу каби янги белгиларини маълум қилган ҳамда бундай белгилар кузатилганда фуқароларни тиббиёт муассасаларига мурожаат қилишга чақирганди. ЖССТ вакили эса коронавируснинг энг яққол белгисини айтганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)