19:14 / 23.04.2020
3 870

Зимбабведа икки ёшли қизалоқ сиртлонлар билан дўстлашиб олди (фото, видео)

Зимбабведа икки ёшли қизалоқ сиртлонлар билан дўстлашиб олди (фото, видео)
Фото: Daily Mail
Зимбабведа кичкина қизалоқ қўриқхонада яшовчи сиртлонлар билан дўстлашиб олди. Болакайнинг йиртқичлар билан мулоқоти тасвирланган видеони Daily Mail эълон қилди.

Сиртлонларга бўлган қизиқиш икки ёшли Кики Волхутерга отасидан ўтган. Қизалоқнинг отаси ёввойи табиат ҳақида фильмлар суратга олиш билан шуғулланади. Шу сабабли у ўз оиласи билан узоқ йиллардан бери Зимбабве шарқидаги Санго қўриқхонасида яшаб келмоқда.

Узоқ давом этган илтимослардан сўнг, қизалоқнинг отаси унга сиртлонлар билан яқиндан танишишга рухсат берган.

Аввалига йиртқичлар Кикидан хавфсираган, бироқ кўп ўтмай у билан ўйнашга тушиб кетишган. Сиртлонлар пахмоқ ўйинчоққа ўхшагани сабаб улар қизалоққа маъқул келган.

Фото: Daily Mail

Фото: Daily Mail

Фото: Daily Mail

Фото: Daily Mail

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зимбабведа икки ёшли қизалоқ сиртлонлар билан дўстлашиб олди (фото, видео)