11:50 / 21.05.2020
2 371

Хитойда бир суткада 33, Жанубий Кореяда эса 12 кишида коронавирус қайд этилди

Хитойда бир суткада 33, Жанубий Кореяда эса 12 кишида коронавирус қайд этилди
Хитойда сўнгги бир суткада коронавирус билан касалланиш бўйича 2 та ва касаллик белгисиз ўтаётган 31 та ҳолат аниқланди, деб хабар бермоқда «РИА Новости» Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссиясига таяниб. Беморларнинг 5 нафари соғайган. Вафот этиш ҳолати қайд этилмаган.

Коронавирус пандемияси бошланганидан буён мамлакатда 82 967 киши вирус юқтириб олган, уларнинг 78 249 нафари соғайган, 4 634 нафар бемор вафот этган. Ҳозирда касалхоналарда 84 киши даволанмоқда.

Шунингдек, яна 31 кишида касаллик аломатларсиз кечаётгани аниқланган. Умумий ҳисобда бундай кишиларнинг яна 375 нафари шифокорлар назоратида бўлиб турибди.

Жанубий Кореяда ўтган бир суткада 12 киши коронавирусга чалиниб, қайд этилган касалланишларнинг умумий сони 11 122 нафарга етди, деб хабар бермоқда «РИА Новости» мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Касалликлар назорати ва профилактикаси маркази (KCDC) маълумотларига таяниб.

Қайд этилишича, янги касалланишларнинг 10 таси маҳаллий — Хитой ҳудудининг ўзидан, қолган 2 таси эса четдан юқтирилган.

Шунингдек, сўнгги суткада 69 киши касалликдан тузалиб, соғайганларнинг умумий сони 10 135 нафарга етган. Вафот этганларнинг сони эса 264 кишини ташкил қилмоқда.

Мамлакатдаги битирувчи синф ўқувчилари 20 майдан бошлаб онлайн таълимдан сўнг мактабларга ўқишга қайтган. Бироқ биринчи кунданоқ айрим шаҳарларда коронавирусга чалиниш ҳолатлари қайд этилган. Шу сабабли аксарият мактаблардаги ўқувчилар яна уйга қайтарилган. Икки ўқувчи коронавирус юқтириб олган Инчхон шаҳрида ҳукумат вояга етмаганларнинг барчасига караоке-клубларга боришни тақиқлаб қўйди. Караоке хоналари эса барча фуқаролар учун бутунлай ёпилди.

Янги касалланиш ҳолатлари кўпайишига коронавирус борлиги гумон қилинган ва кейинчалик тасдиқланган 29 ёшли йигитнинг 2 майга ўтар кечаси Кёнгидо провинциясидаги Йонъин шаҳридан Сеулнинг одам гавжум бўлган Итхэвон ҳудудига боргани ва у ерда бир нечта клуб ва барларга киргани сабаб бўлган. Клублардаги бошқа шаҳарлардан дам олгани келган бир қатор шахслар ҳам вирус юқтириб олган. Айни пайтда клуб билан боғлиқ ҳолда касаллик юқтирганлар сони 201 нафарга етган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда бир суткада 33, Жанубий Кореяда эса 12 кишида коронавирус қайд этилди