20:15 / 21.05.2020
3 089

Олимлар Қадимги Миср мумиёлари қабрларидаги қопламалар сирини фош этишди

Олимлар Қадимги Миср мумиёлари қабрларидаги қопламалар сирини фош этишди
Фото: «dailymail.co.uk»
Британия музейи олимлари Қадимги Мисрда мумиё қабрларини қоплаган модда таркибини аниқлашди. Бу ҳақда «Daily Mail» хабар берди.

Мутахассислар тадқиқот учун милоддан аввалги 1300 ва 750 йиллар оралиғида ёғоч саркофаг қатламларида қаттиқлашган қора материалдан 100 та намуна олишган. Буни қарангки, ёпишқоқ қоплама ўсимлик ёғи, ҳайвон ёғи, дарахт қатрони, асал муми ва қаттиқ нефть хомашёсидан тайёрланган. Олимларнинг айтишича, эҳтимол, таркибида бошқа маҳсулотлар ҳам бўлиши мумкин: орадан шунча вақт ўтганлиги учун уларни аниқлашнинг иложи бўлмаяпти.

Британия музейи илмий тадқиқотлар бўлими ходими, фан доктори Кейт Фулчер мумиё нима учун айнан қора модда билан қопланганини сўзлаб берди. Тадқиқотчи буни қайта тирилиш худоси Осирис билан боғлаган.

«Дафн матнларида Осирис кўпинча қора терида ва мумиёланган тана кўринишида тасвирланган. Шунга кўра, қабрларга бундай қопламани суртиш амалиётини қайта тирилиш билан боғлаш мумкин», — деди Фулчер.

Шунингдек, бундай модда асосан ижтимоий мавқега эга кишиларнинг қабрларида аниқланиши уни ҳамма жойдан ҳам топиб бўлмаганлигини тасдиқлайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар Қадимги Миср мумиёлари қабрларидаги қопламалар сирини фош этишди