10:25 / 23.05.2020
2 416

АҚШнинг энг бой одамлари бойлиги 2 ойда 434 млрд долларга кўпайди

АҚШнинг энг бой одамлари бойлиги 2 ойда 434 млрд долларга кўпайди
Америкалик миллиардерларнинг умумий бойлиги коронавирус пандемияси шароитидаги оғир иқтисодий вазиятга қарамай, 2 ой ичида 434 млрд долларга ёки 15 фоизга кўпайди.

Бу ҳақда Americans for Tax Fairness ва Institute for Policy Studies таҳлилий гуруҳининг тадқиқотида маълум қилинган. Таҳлил учун 18 мартдан 19 майгача давр олинган, тадқиқот Forbes маълумотлари асосида ўтказилган.

Америкалик миллиардерларнинг (600 кишидан кўпроқ) умумий бойлиги пандемия шароитида 2,948 трлндан 3,382 трн долларгача ошган. Энг бой беш америкалик - Жефф Безос (Amazon асосчиси), Билл Гейтс (Microsoft асосчиси), Марк Цукерберг (Facebook асосчиси), Уоррен Баффет (Berkshire Hathaway раҳбари) ва Ларри Эллисон (Oracle асосчиси) ўз бойликларини 75,5 млрд долларга ёки 19 фоизга кўпайтира олишган. Бу умумий ўсишнинг 21 фоизини ташкил қилади

Тадқиқотда таъкидланишича, март ойида америкалик миллиардерлар рўйхатида 614 киши бўлган, 2 ойда уларнинг сони 630 нафаргача кўпайган. Янги миллиардерлар орасида реп ижрочи Канье Уэст ҳам бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШнинг энг бой одамлари бойлиги 2 ойда 434 млрд долларга кўпайди