20:30 / 30.05.2020
5 712

Хитой Ҳиндистон чегарасида қўшин тўпламоқда

Хитой Ҳиндистон чегарасида қўшин тўпламоқда
Ҳиндистондаги кучайганган коронавирус фонида улар хитойликларнинг чегара ҳудудида аскар тўплаётганидан хавотирда. Ҳиндлар хитойларнинг бостириб киришга тайёргарлик кўришда гумон қилмоқда. Ҳиндистон оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Хитой Ҳиндистон шимолидаги Ладах тоғли ҳудудининг баҳсли ерларга кўз тиккан. Ўз навбатида Пекин ҳарбий тайёргарликлар ҳақидаги айбловларни рад этади.

Баҳсли ҳудудга аскар кучидан ташқари, Хитойнинг оғир зирҳли транспорт воситалари ва артиллерияси тортилган.

Ладахнинг тоғли ҳудуди азалдан баҳсли ҳудуд мақомига эга эди. Пекин узоқ йиллар давомида ҳарбий база ва қуролли контингентни ушлаб келмоқда. Энди ХХР базанинг инфратузилмасини модернизация қилишни бошлади.

Ҳиндистон расмийлари: "Бу 2013 йилдаги келишувни қўпол равишда бузиш"деб баёнот билан жавоб беришди. Ўша пайтда ХХР ва Ҳиндистон Ладахнинг иккала томонида ҳам катта ҳарбий контингентга эга бўлмаслик тўғрисида келишишган. Чегара патрул бўлинмалари бундан мустасно. Энди Деҳли, келишилган чегарачилардан ташқарида Хитой армияси кучларининг пайдо бўлиши бусиз ҳам мураккаб бўлган вазиятни чигаллаштиради, деган иддаоларни илгари сурмоқда.

Хитой бизнинг чегараларимизга яқин катта қўшинларни тўплади. Машқлардан сўнг, Хитой у ерда камида беш минг аскарни қолдирди. Ва у ўша ерга қўшимча кучлар жўнатишда давом этмоқда. Шундай қилиб, улар эҳтимолий босқинчилик учун кенг жабҳани ташкил қилмоқда. Бу шубҳасиз бизнинг хавфсизлигимизга таҳдид солади”, - дейди Ҳиндистон расмийлари.

Айни пайтда, Хитой Деҳлининг айбловларини рад этмоқда. Уларнинг таъкидлашича, Хитой томонидан ҳеч қандай қонунбузарлик йўқ. Пекин ўз позициясини оддий тушунтиради: Ладах Ҳиндистон ҳудуди ҳисобланмайди.

1962 йилда Ҳиндистон ва Хитой ўртасидаги урушдан кейин иккала томон ҳам бир-биридан хавсираб қолган. Шунинг учун уларнинг орасидаги ишончсизлик юқори даражада бўлиб қолмоқда.

Шу билан бирга, Ҳиндистондаги коронавирус пандемияси ва карантин чоралари логистикани бузиши мумкин деган хавотир мавжуд. Натижада, бу Хитой билан баҳсли ҳудудга яқин қўшинларни жойлаштиришни имконсиз қилиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, Хитойда карантин расмий равишда олиб ташланган, ҳаракатланиш учун ҳеч қандай чекловлар йўқ. Эҳтимол шунинг учун Нью-Деҳлининг вазиятга бўлган муносабатида саросима ва қўрқув ҳисси пайдо бўлмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой Ҳиндистон чегарасида қўшин тўпламоқда