date
views 5 506

15 ёшида миллионерга айланган блогер қиз 18 ёшида ҳалок бўлди

15 ёшида миллионерга айланган блогер қиз 18 ёшида ҳалок бўлди
Фото: «Pinterest.com.au»
18 ёшли россиялик блогер Анастасия Тропицель Балида автоҳалокатга учради. Бу ҳақда Instagram-аккаунтида хабар берилган.
Маълумотларга кўра, Тропицель мотоциклда сайр қилаётганда ҳалокатга учраган. Блогер қизнинг Instagram-аккаунтида фойдаланувчилар ўз ҳамдарликларини билдиришган. Унинг бир миллионга яқин аъзоси бор.

Анастасия Тропицель фрилансга бағишланган блог юритган, интернетда пул ишлаб топган ва доимо ўз устида ишлаган. Қизнинг профилида ёзилишича, у 15 ёшида миллионерга айланган.
«Афсуски, Настя энди орамизда йўқ. Мен бунга ишонолмаяпман», — дейилади хабарда.

Манба: Xabar.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 15 ёшида миллионерга айланган блогер қиз 18 ёшида ҳалок бўлди