13:56 / 26.06.2020
1 990

Афғонистонда коронавирусга чалинганлар сони 30 175 кишига, Тожикистонда эса 5691 кишига етди

Афғонистонда коронавирусга чалинганлар сони 30 175 кишига, Тожикистонда эса 5691 кишига етди
Қозоғистонда ўтган бир сутка ичида яна 465 кишида коронавирус аниқланди, деб хабар беради Tengrinews.

Мамлакат бўйлаб касаллар сонининг ортиши 2,4 фоизни ташкил этмоқда. Коронавирусга чалиниш бўйича янги ҳолатлар қуйидаги вилоятларда аниқланган:

- Нур-Султон — 67 (1,9 фоиз);
- Қарағанда вилояти — 46 (2,3 фоиз);
- Ғарбий Қозоғистон вилояти — 38 (3 фоиз);
- Чимкент шаҳри — 36 (2,5 фоиз);
- Костанай вилояти — 25 (6,3 фоиз);
- Павлодар вилояти — 25 (4,4 фоиз);
- Атирау вилояти — 24 (1,5 фоиз);
- Ақмўла вилояти — 23 (5,9 фоиз);
- Ақтўбе вилояти — 23 (3,3 фоиз);
- Туркистон вилояти — 20 (2,9 фоиз);
- Олмаота шаҳри — 19 (0,5 фоиз);
- Қизилўрда вилояти — 19 (3,2 фоиз);
- Олмаота вилояти — 15 (2,4 фоиз);
- Шимолий Қозоғистон вилояти — 15 (5,2 фоиз);
- Жамбил вилояти — 10 (1,6 фоиз);
- Манғистов вилояти — 6 (1,3 фоиз).

Бутун мамлакат бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 19 750 кишига етган. Ҳозирга қадар 12 220 киши соғайган, 140 киши вирус қурбонига айланган. Шунингдек, 13 560 киши коронавирусни белгисиз ташувчи сифатида қайд этилган.

Қирғизистонда 26 июнь ҳолатига кўра, яна 250 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, «Kloop.kg» хабар берди.

Коронавирусга чалинган янги касалларнинг 105 нафари Бишкек шаҳри ҳисобига тўғри келмоқда. Шунингдек, қуйидаги ҳудудларда ҳам коронавирус билан касалланиш бўйича янги ҳолатлар қайд этилган:

- Чуй вилояти — 61;
- Ўш вилояти — 19;
- Ўш шаҳри — 47;
- Жалолобод вилояти — 12;
- Иссиқкўл вилояти — 2;
- Боткен вилояти — 2;
- Талас вилояти — 1;
- Норин вилояти — 1.
Ўтган бир сутка ичида 50 кишига шифохоналардан жавоб берилган.

Бутун мамлакат бўйлаб COVID-19 билан касалланганлар сони 4204 кишига етди, уларнинг 43 нафари вирус қурбонига айланган. Ҳозирга қадар 2162 нафар бемор даволанишга муваффақ бўлган.

Афғонистонда ўтган бир сутка ичида яна 460 кишида коронавирус аниқланди, деб хабар беради Tolo News.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, Афғонистонда коронавирусга чалинганлар сони 30 175 кишини ташкил этмоқда.

Бутун мамлакат бўйлаб коронавирус оқибатида вафот этганларнинг жами сони 675 кишига етди, ҳозирга қадар 10 174 бемор даволанишга муваффақ бўлди. Ўтган бир сутканинг ўзида 305 киши соғайган, ҳозирга қадар Афғонистонда коронавирусга қарши 68,2 мингдан ортиқ тест ўтказилган.

Тожикистонда коронавирус билан касалланганлар сони 5691 кишига етди, деб хабар беради «РИА Новости». Ўтган сутка давомида яна 61 кишида коронавирус аниқланган.

Мамлакатда ўтган бир сутка ичида 75 кишига шифохонадан жавоб берилган. Тожикистонда ҳозирга қадар 52 киши COVID-19 қурбонига айланган, 4269 бемор даволанишга муваффақ бўлган.

Ўзбекистонда 26 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7228 нафарни ташкил этмоқда. Айни пайтда мамлакатда коронавирус инфекциясига чалинган 4877 нафар фуқаро (68 фоиз) соғайган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Афғонистонда коронавирусга чалинганлар сони 30 175 кишига, Тожикистонда эса 5691 кишига етди