20:47 / 11.07.2020
3 429

Тўқаев Қозоғистондаги номаълум зотилжамдан ўлим ҳолатлари борасида хавотир билдирди

Тўқаев Қозоғистондаги номаълум зотилжамдан ўлим ҳолатлари борасида хавотир билдирди
Фото: akorda.kz
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев қозоғистонликларнинг номаълум зотилжамдан вафот этаётгани борасида хавотир билдирди.
"Мамлакатимизда номаълум зотилжам авж олгани тўғрисида гап-сўзлар пайдо бўлди. Бу қандай зотилжам, у аслида борми ёки йўқми? Ундан ўлим даражаси қандай?" – деб савол берди Тўқаев.

Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цойнинг сўзларига кўра, 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида 98 546та зотилжам ҳолати қайд этилган, 2019 йилда эса 63 436та. Дастлабки ярим йилликда 1772 киши зотилжамдан вафот этган. 2019 йилнинг шу даврида 1780та ўлим қайд этилган. Аммо шу йилнинг июнь ойида зотилжамдан ўлим ҳолатлари 2,3 бараварга ошган ва 628тани ташкил этган.

Цойнинг айтишича, номаълум зотилжам ташхиси билан ётқизилган беморларда коронавирусга тест манфий чиққан.
"Сиз саъй-ҳаракатларингизни нафақат коронавирусга, балки йўлдош касалликларга – зотилжамга ҳам қаратишингиз керак. Бу муаммога асло кўз юмиб ёки яшириб бўлмайди. Одамлар ўляпти. Қаттиқ касал", - деди Тўқаев.

Аввалроқ Хитойнинг Қозоғистондаги элчихонаси ўз сайтида хитойликларни мазкур республикада зотилжамнинг янги турини чақирувчи хавфли инфекция тарқалаётгани тўғрисида огоҳлантирганди.

Элчихона маҳаллий ОАВдаги маълумотларга таяниб маълум қилишича, Атирау, Актюбинск ва Чимкент областларида июнь ўрталаридан бошлаб зотилжамнинг ушбу турига чалиниш ҳолатлари "сезиларли ўсган". Шу билан бирга, "янги ва ҳали ўрганилмаган зотилжамдан ўлим ҳолатлари COVID-19га нисбатан анча юқори".

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тўқаев Қозоғистондаги номаълум зотилжамдан ўлим ҳолатлари борасида хавотир билдирди