23:50 / 29.07.2020
3 461

Коронавирусдан самарали ҳимоя қиладиган тиббий ниқоб қандай бўлиши кераклиги айтилди

Коронавирусдан самарали ҳимоя қиладиган тиббий ниқоб қандай бўлиши кераклиги айтилди
Фото: «Известия»
Австралиянинг Янги Жанубий Уэльс университети олимлари COVID-19 пандемияси даврида коронавирус инфекциясидан ҳимояланишда энг яхши самара берадиган тиббий ниқоб қандай бўлиши лозимлигини маълум қилди. Бу ҳақда ScienceDaily хабар берган.

Тадқиқотчилар уч хил турдаги тиббий ниқобни ўзаро солиштирган: бир қаватли қўлбола ниқоб, икки қаватли ипак ниқоб ҳамда уч қаватли жарроҳлик ниқоби.

Олимлар ўз тажрибаси учун юқори ёритиш тизимига эга махсус диод чироқларидан ва юқори тезликда тасвирга туширадиган камерадан фойдаланган. Улар мазкур қурилмалар ёрдамида суҳбат давомида микроскопик томчилар, йўтал ва акса уриш зарраларининг ҳар бир турдаги ниқобдан ўтишини кузатган.

Видеоёзув уч қаватли жарроҳлик ниқоби энг самарали ҳимоя воситаларидан бири эканини кўрсатган, лекин бир қаватли тиббий ниқоб ҳам тарқалаётган зарра томчилар сонини камайтира олган.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, ниқобнинг ҳимоявий хусусиятларига унга ишлатилган хом ашё, дизайн, юзга қай даражада яқин тақиш ва ниқобнинг ювилиш ҳолати ҳам таъсир кўрсатади.

Австралиялик олимлар фикрича, қўлбола ниқобларни ҳам икки қаватли ипак материалдан тайёрлаш лозим.
Аввал 25 июлда Лиссабондаги молекуляр тиббиёт институти мутахассислари SARS-CoV-2 коронавирусини йўқ қила оладиган тиббий ниқоб яратган. Ниқоб кўп марталик шахсий ҳимоя воситаси бўлиб, махсус сув ўтказмайдиган бир неча қаватдан иборат.

Шунингдек, май ойида Америка тиббиёт ассоциацияси (JАМА) журналида чоп этилган Аёва штати олимлар гуруҳи тадқиқотларида коронавирусдан ҳимояланиш учун тиббий ниқоблардан кўра пластмассадан ясалган қалқонлар кўпроқ самара бериши қайд этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирусдан самарали ҳимоя қиладиган тиббий ниқоб қандай бўлиши кераклиги айтилди