Шифокорлар беморнинг соғлом оёғини адашиб кесиб ташлади

1 дақиқа ўқиш120
Шифокорлар беморнинг соғлом оёғини адашиб кесиб ташлади
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • АҚШнинг Огаё штатида 74 ёшли Шерон Жекс саратон туфайли ўнг оёғини ампутация қилиш учун мурожаат қилган, бироқ жарроҳлик вақтида шифокорлар адашиб чап соғлом оёғини кесиб ташлагани даъво қилинмоқда.
  • Операциядан олдин тўғри оёқ белгиланган бўлса-да, тиббиёт ходимлари хавфсизлик тартибларига риоя қилмагани сабабли бу хато юз берган.
  • Натижада Жекс дастлаб режалаштирилган ўнг оёғидан ҳам айрилиб, икки оёғидан ҳам маҳрум бўлган.

АҚШнинг Огайо штатида беморнинг саратон билан зарарланган оёғини ампутация қилиш режалаштирилган. Бироқ жарроҳлик вақтида шифокорлар адашиб унинг соғлом оёғини кесиб ташлагани ҳақида даъво қилинмоқда.

Маълум бўлишича, 74 ёшли Шэрон Жекс 2025 йил сентябрь ойида Мариетта шаҳридаги «Selby General Hospital» шифохонасига ўнг оёғини тиззадан паст қисмидан ампутация қилиш учун мурожаат қилган. Операция саратон туфайли режалаштирилган эди.

Бироқ судга тақдим этилган даъво аризасига кўра, жарроҳлик жараёнида тиббиёт ходимлари ўнг оёқ ўрнига чап оёқни ампутация қилган. Жекснинг адвокати Бред Лейннинг таъкидлашича, операциядан олдин шифокорлар тўғри оёқни белгилаб қўйган бўлган. Ҳатто амалиётдан кейин ҳам белги тўғри оёқда сақланиб қолгани айтилмоқда.

Даъвода операциядан олдин бемор хавфсизлигини текшириш учун икки марта махсус «time-out» жараёни ўтказилгани ҳам қайд этилган. Бундай текширувлар бемор, операция тури ва жарроҳлик қилинадиган жойни қайта тасдиқлаш учун қўлланади.

Кейинчалик Жексга дастлаб режалаштирилган ўнг оёғини ҳам ампутация қилишга тўғри келган. Шу сабабли у икки оёғидан ҳам айрилган.

Жекс ва унинг адвокати шифохона ҳамда операцияда иштирок этган тиббиёт ходимларига қарши судга мурожаат қилиб, товон пули талаб қилмоқда. Даъвода жисмоний жароҳат, доимий ногиронлик, руҳий азоб ва бошқа зарарлар қайд этилган.

Шифохона маъмурияти эса воқеани «олдини олиш мумкин бўлган ҳодиса» деб атаган. Муассаса операцияда белгиланган хавфсизлик тартибларига риоя қилинмаганини тан олган ва масъул ходимлар лавозимидан четлатилганини билдирган. Шунингдек, жарроҳлик ходимлари қайта ўқитилгани маълум қилинган.

Ҳозирча иш бўйича якуний суд қарори чиқарилмаган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?