06:30 / 01.08.2020
2 917

Олимлар COVID-19нинг енгил шакли ҳам юракка салбий таъсир кўрсатишини аниқлашди

Олимлар COVID-19нинг енгил шакли ҳам юракка салбий таъсир кўрсатишини аниқлашди
Шифокорлар COVID-19нинг юрак-қон томир тизимига таъсир кўрсатиши бўйича иккита тадқиқот ўтказди, деб ёзади New Atlas.
Германия ва италиялик олимлар гуруҳи ўтказган биринчи тадқиқотда коронавирусдан соғайган юз нафар киши ўрганилди. МРТ ёрдамида уларнинг 78 фоизида юрак фаолиятида салбий ўзгаришлар аниқланди. Тадқиқот қатнашчиларининг 60 фоизида миокардиал шамоллаш аломатлари кузатилган. Коронавирус юқтиргунига қадар уларда бу нуқсонлар бўлмаган.

Иккинчи тадқиқотда эса германиялик олимлар 39 нафар COVID-19 беморининг аутопия маълумотларини ўрганди. Беморлар ўртача 85 ёшда бўлиб, аксариятининг ўлими сабаби зотилжам бўлган. Уларнинг 60 фоиздан ортиғининг юрагида SARS-CoV-2 вируси излари аниқланган.

«Вирус юрак мушакларига тўғридан-тўғри ҳужум қилиш ва нафақат ўпка, балки юракка ҳам зарар етказиши борасида далилларга эга бўлдик», — деди юқумли касалликлар бўйича эксперт Жон Шварцберг.

Олимлар ҳозирча вируснинг юрак тўқималарида мавжудлиги COVID-19 юрак-қон томир тизимига узоқ муддатли салбий таъсир кўрсатишини тўлиқ исботлай олишмади. Аммо ҳар икки тадқиқот орқали коронавирус юрак фаолиятига маълум даражада таъсир кўрсатиши аниқланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар COVID-19нинг енгил шакли ҳам юракка салбий таъсир кўрсатишини аниқлашди