19:21 / 02.08.2020
2 736

Опа-сингил коронавирус туфайли ярим асрдан сўнг топишди

Опа-сингил коронавирус туфайли ярим асрдан сўнг топишди
Фото: «UPI»
Американинг Небраска штатида опа-сингил ярим асрлик айрилиқдан сўнг коронавирус туфайли учрашишди, дея хабар берди «UPI».

Маълумотларга кўра, май ойида тоби қочган 73 ёшли Дорис Криппен оддий грипп бўлдим, деб ўйлаган, бироқ организми шу даражада заифлашиб кетганидан, йиқилиб тушган ва қўли синган. Тиббиёт ходимлари Криппеннинг коронавирусга чалинганини аниқлашган. Даволаниш учун аёл қарийб 30 кун шифохонада ётишига тўғри келган.

Шундан сўнг Фремонт шаҳридаги реабилитация марказига мурожаат қилган. Буни қарангки, у ерда 20 йилдан бери синглиси, 53 ёшли Бев Боро ишлар экан. Бу кейинчалик маълум бўлган. Боро беморлар рўйхатида Криппен исмини кўрган заҳоти бу унинг опаси эканлигини дарров фаҳмлаган.
«Бунга ишонолмадим. «Эй Худойим, бу менинг опам бўлса керак», деб ўйладим», — дея Боронинг сўзларини келтирган нашр.

Криппеннинг қулоқлари яхши эшитмай қолгани учун Боро отасининг исмини тахтага ёзиб кўрсатди. Криппен ҳам унинг қизи эканлигини тасдиқлади.
«Мени бу ерга (реабилитация маркази) юборишгани Худонинг кўрсатган марҳамати. Чунки бу ерга юборишмаганида синглимни топмаган бўлардим», — дейди Криппен. У узоқ йиллар синглисини излаган, лекин натижа чиқмаган.

Қарийб ярим аср кўришмаган опа-сингилнинг отаси бир, фақат оналари бошқа. Криппен онасининг қўлида тарбия топган, Борони эса олти ойлигида фарзандликка олишган. Таъкидланишича, Боронинг бошқа ака-укалари ва опа-сингиллари ҳам бор. Уларнинг кўпчилигини топишга муваффақ бўлган. Энди улар йиғиладиган бўлишди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Опа-сингил коронавирус туфайли ярим асрдан сўнг топишди