22:31 / 11.08.2020
5 012

Коронавирусни даволашнинг янги усули топилди

Коронавирусни даволашнинг янги усули топилди
Фото: «Scitechdaily.com»
Мельбурн қироллик технология институти раҳбарлиги остида халқаро олимлар жамоаси турли инфекцияларни, жумладан, коронавирус чақирган COVID-19ни даволашнинг янги усулини топишди. Тадқиқотчиларнинг мақоласи «Nature Communications» журналида чоп этилган.

Мутахассислар безгакни чақирувчи плазмодия паразитлари қизил қон таначаларида протеинкиназ ферментлари фаоллигига сезиларли боғлиқлигини кўрсатиб беришди. Шунингдек, улар ушбу ферментларнинг фаоллигини пасайтириш ҳамда саратонни даволаш учун ишлаб чиқарилган дори воситалари паразитларни ҳалок қилишда жуда самарали эканлигини аниқлашди. Бу муолажани арзонлаштиришга ҳамда безгак ва бошқа вирусли (СOVID-19, гепатит) ва антибиотикларга чидамли бактерияли инфекцияларга қарши таъсир кўрсатувчи янги препаратларнинг ишлаб чиқарилишини тезлаштиришга ёрдам беради.

Олимларнинг сўзларига кўра, бу препаратлар патогенга эмас, мезбон организм молекулаларини нишонга олади. Натижада молекулалар мутацияга учраши ҳисобига касаллик қўзғатувчиларининг қарши курашувчанлиги тез ривожланиш имкониятидан маҳрум бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)