23:13 / 19.08.2020
2 314

Хитой ўзининг коронавирусга қарши вакцинасининг "сирлари"ни ошкор қилди

Хитой ўзининг коронавирусга қарши вакцинасининг "сирлари"ни ошкор қилди
Хитойлик мутахассислар яратган коронавирусга қарши вакцина битта инъекциясидан кейин ярим ой ичида "Covid-19"дан ҳимоя қилиш учун зарур иммунитетни ишлаб чиқади.

Бу ҳақда маҳаллий "Sinopharm" давлат фармацевтика корпорацияси директорлар кенгаши раиси Лю Цзинчжен айтиб ўтди, дея хабар бермоқда "Чжунго ван​" нашри.

Унинг таъкидлашича, битта инъекция 97 фоиз ҳимоя кафолатини беради. Антитаначалар секин ишлаб чиқаради ва оддий ҳолатда, ярим ой давомида "Covid-19"га қаршилик кўрсатиш учун зарур бўлган даражага етади. Иккита инъекция тўлиқ ҳимояни кафолатлайди. Биринчи ва иккинчи инъекция оралиғи 28 кунни ташкил этади.

Иккита инъекция 1000 юанни ташкил қилади. Бу Ўзбекистон валютасида 1 485 520 сўмга тенгдир.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)