12:42 / 25.08.2020
3 557

Ошиқ йигит танишган қизи яшайдиган кўчадаги уйларга 100 та хатни ёпиштириб чиқди

Ошиқ йигит танишган қизи яшайдиган кўчадаги уйларга 100 та хатни ёпиштириб чиқди
Фото: The Mirror
Англиянинг Ноттингемшир графлигининг Ноттингем шаҳрида яшовчи йигит боғда танишган қизни топиш учун қўлда 100 та хат ёзган. Бу ҳақда The Mirror хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, психология бўйича таълим олаётган талаба Сербан Райя боғда Эми исмли қиз билан танишади. Райянинг айтишича, улар тезда тил топишган. У янги танишини Пик-Дистрикт миллий боғига учрашувга таклиф этган. Эми эса у билан хайрлашишдан аввал телефон рақамини қолдирган.

Сербан уйга қайтганидан сўнг Эмига қўнғироқ қилишга уринди, аммо унга боғланишга имкон бўлмади. Қизни топиш учун 9 соат вақт сарфлаб, қўлда 100 та хат ёзди ва қиз яшайдиган Кимболтон кўчасидаги ҳар бир уй эшигига ёпиштириб чиқди.

Сербан қизнинг тўғри рақам берганига ишонади, фақат ўзи уни хато ёзиб олган.

«Ўтган ҳафтада эгнимга сариқ кўйлак ва оловранг шим кийиб, боғга борган эдим. Сен билан танишишни истадим. Мен биргина хато учрашувимизга халақит беришини истамайман. Шунинг учун ҳам Кимболтон кўчасидаги ҳар бир уйга хат юбордим», — деб ёзади Сербан ва мактубнинг сўнгида телефон рақамини кўрсатиб, Эмидан қўнғироқ қилишини сўрайди.

Натижада одамлар Сербанга хат ёза бошлади. Улар талабани тушуниши ҳамда қўллаб-қувватлашини билдирган. Улар орасидан бир киши «Эмини топишингда омад тилайман. Ўйлайманки, бу дадил қадам. Бу билан куним яхши ўтишига сабабчи бўлдинг», — деб ёзди.

Яна бир нотаниш одам ўз хатида «Сербан, Эмини топдингми? Бу ҳикоянг менга тинчлик бермаяпти», — деган.
Сербаннинг саъй-ҳаракатларига қарамай, ҳанузгача Эмидан ҳеч қандай жавоб бўлмаган. Аммо йигит яқин вақтлар ичида Эмини топишига ишонади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ошиқ йигит танишган қизи яшайдиган кўчадаги уйларга 100 та хатни ёпиштириб чиқди