17:48 / 15.10.2020
2 290

Франциянинг бир нечта шаҳарларида коронавирус туфайли комендантлик соати жорий қилинди

Франциянинг бир нечта шаҳарларида коронавирус туфайли комендантлик соати жорий қилинди
Франция президенти Эммануэль Макрон Парижда ва COVID-19 билан касалланиш даражаси юқори бўлган мамлакатнинг бошқа шаҳарларида комендантлик соатини жорий қилиш ҳақида буйруқ берди, деб ёзади «РБК».

Пойтахт ва Иль-де-Франс пойтахт ҳудудидан ташқари, комендантлик соати Гренобль, Тулуза, Лилль, Лион ва бошқа йирик шаҳарларда киритилади. У 17 октябрдан бошлаб 21:00 дан 6:00 гача амал қилади. Уйдан чиқиш учун тўлиқ тақиқ бўлмайди, аммо маълум бир чекловлар киритилади. Етарлича асосга эга бўлмаган ҳолда кўчада юриш 135 евро жаримага сабаб бўлади. Жамоат транспорти тунги вақтда, саҳарда ёки кечқурун ишлайдиган одамлар юра олиши учун ишлашда давом этади. Алоҳида ҳудудлар ўртасида қатнашга ҳам чекловлар бўлмайди. Ҳозирча мактаб, дўкон ва ижтимоий муассасаларни ёпиш режалаштирилмаяпти.

Комендантлик соати камида тўрт ҳафта давом этади. Ҳукумат унинг олти ҳафта, декабрь бошигача давом этишини қатъий сўрамоқда, аммо бунинг учун парламент тасдиғи керак.

Франция коронавирусга чалинганлар сони бўйича дунёда ўнинчи ўринда бормоқда — мамлакатда 840 мингта COVID-19 билан касалланиш ҳолати аниқланган, 33 мингдан ортиқ киши вафот этган.

Аввалроқ Ангела Меркель Германиянинг имкониятлари чексиз эмаслиги, ва унинг иқтисодиёти коронавирус тарқалиши оқибатида баҳорда ҳукумат томонидан жорий қилишга мажбур бўлинган чекловларни такрорлашга тайёр эмаслигини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Франция ҳукумати 5 октябрь куни Парижда ва унга туташ ҳудудларда коронавирус бўйича максимал хавфни эълон қилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Франциянинг бир нечта шаҳарларида коронавирус туфайли комендантлик соати жорий қилинди