
Фото: Akipress
Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Муҳаммедкалий Абилгазиевга республикадан чиқиш тақиқланди. Бу ҳақда Қирғизистоннинг давлат иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўйича хизматидаги манбасига таяниб ТАСС хабар бермоқда.
"Абилгазиевга Қирғизистон Республикаси ҳудудидан чиқишга тақиқ қўйилди", - деган агентлик манбаси.
Унинг маълумот беришича, бирор иш бўйича судга қадар текширув бошланганида бундай тақиқ "стандарт чора" ҳисобланади.
Абилгазиев 2018 йилдан 2020 йил июнгача Қирғизистон ҳукуматига раҳбарлик қилган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг