00:07 / 23.10.2020
2 752

Трамп COVID-19 туфайли Хитойга «кўп нарса» қилишга ваъда берди

Трамп COVID-19 туфайли Хитойга «кўп нарса» қилишга ваъда берди
Фото: Getty Images
АҚШ президенти Дональд Трамп америкаликларнинг ниқоб тақишга мажбур бўлишида Хитой айбдор эканлигини айтди. Бу ҳақда у Оқ уйда ўз тарафдорлари билан учрашувда маълум қилди, деб ёзади «РБК».

«Америка шу ҳафтада» дастури бошловчиси Эрик Боллинг Трампдан агар сайловларда ғолиб чиқса, Вашингтон Пекинга нисбатан қандай муносабатда бўлиши ҳақида сўради, аммо давлат раҳбари жавобдан қочди. У шунчаки, унинг маъмурияти Хитойга «кўп нарса» қилиши ҳақида айтди.

«Улар бизга қилган нарса — шармандалик», — деди Америка етакчиси.

Дональд Трамп Хитойни коронавирус тарқатишда кўп бора айблаган. Чунончи, у Twitter’даги видеомурожаатида Хитойга коронавирус тарқатганлиги қимматга тушишини айтганди. Хитой эса коронавирусга қарши АҚШнинг барча айбловларини рад этиб, уларни асоссиз деб атаган эди.

Эслатиб ўтамиз, октябрь бошида АҚШ президентининг ўзи ҳам коронавирусга чалиниб, сўнг тузалди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп COVID-19 туфайли Хитойга «кўп нарса» қилишга ваъда берди