00:13 / 30.10.2020
1 150

АҚШда 48 йиллик айрилиқдан сўнг учрашган ота ва боланинг таъсирли видеоси

АҚШда 48 йиллик айрилиқдан сўнг учрашган ота ва боланинг таъсирли видеоси
Бундан 48 йил олдин айрилган ота ва бола Пенсилвания штатидаги аэропортда қайта топишди. Уларнинг учрашуви тасвирланган таъсирли видео УПИ порталида эълон қилинган.

Юта штатида яшовчи кичик Билл Патрик отаси билан учрашиш учун Гаррисберг шаҳрига учиб келган. Ота ва фарзанд ўртасидаги айрилик болакай беш ёшлигида содир бўлган. «Адашмасам, 1973 йили, Пасха байрамидан сўнг, онам икки нафар опам билан мени олиб кетиб қолди. Отам ҳақида фақатгина туғилганлигим тўғрисидаги сертификатда ёзилган нарсаларни биламан», — дейди кичик Патрик.

Катта Патрикнинг таъкидлашича, у узоқ вақт давомида фарзандларини қидирган, бироқ ҳаракатлар самарасиз кетган. Шунингдек, қидирув ишларида унинг қариндошлари ҳам қатнашган. «Опам ҳам қидиришди. Акам ҳам тириклигида ёрдам беришга уринди», — дейди у. Икки йиллар олдин опаси кичик Патрикнинг Facebook’даги саҳифаси орқали уларни топишга муваффақ бўлган.

Шундан сўнг ота-бола масофадан туриб мулоқот қила бошлаган, 2020 йилда эса ниҳоят учрашишди. «Ўзимга ўзим ҳиссиётларга берилмасликни уқтириб келдим, аммо уддалай олмадим», — дейди ўғил.

Ота ва боланинг ўхшаш жиҳатлари кўплиги маълум бўлди. Хусусан, иккисининг ҳам оила қурганига 31 йил бўлган. Катта Патрик тўрт нафар набираси ва бешта чевараси борлигидан хабар топди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)