Ўш милицияси Макроннинг суратларини пиёдалар йўлагига ёпиштирганларни қидирувга берди

Ўш милицияси Макроннинг суратларини пиёдалар йўлагига ёпиштирганларни қидирувга берди
Фото: turmush.kg
Қирғиз Республикаси Ўш шаҳридаги марказий кўчаларнинг бирида пиёдалар йўлагига Франция президенти Эммануэл Макроннинг суратлари ёпиштириб кетилган.

Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси мазкур ҳолат текширилаётганини, тергов натижаси асосида юридик баҳо берилишини билдиришган.

«Тегишли бўлимнинг ходимлари ишни ўргана бошлаган. Бу бўйича маълумотимиз бор. Суратларни ёпиштирганлар қидирилмоқда», — деди милициянинг матбуот хизмати.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар