Фото: AP Photo
АҚШ президенти Дональд Трамп рақиби, Демократлар партиясидан номзод Жо Байден сайловчилар (сайлов ҳайъати аъзолари)нинг кўпчилик овозини қўлга киритса, Оқ уйни тарк этишини маълум қилди, деб ёзади «РБК».
Айни вақтда Трамп, унинг фикрича, сайловлар қалбакилаштирилганини яна бир марта таъкидлади ва сайлов ҳайъати аъзоларининг Байденга овоз бериши катта хато бўлишини айтди.
Президент сайловларидан кейин овозларни ҳисоблаш жараёни расман давом этмоқда, аммо Американинг етакчи ОАВлари аллақачон Байденни ғолиб деб эълон қилди. CNN маълумотларига кўра, у сайлов ҳайъати аъзоларининг 306 та овозини (ғолиб бўлиш учун камида 270 та овоз керак), Трамп эса 232 та овозини қўлга киритган.
Сайловчилар ҳайъати мажлиси 14 декабрга белгиланган, унда АҚШ президенти расман сайланади. Инаугурация 20 январда бўлиб ўтади.
Аввалроқ Дональд Трамп маъмурияти Жо Байденга ҳокимиятни топширишга тайёрлигини билдирган эди. Шундан кейин Байден ўз маъмуриятининг асосий аъзоларини шахсан таништирди. Шунингдек, демократ Жозеф Байденга разведка томонидан давлат раҳбари учун тайёрланадиган кунлик махфий ҳисоботларни тақдим этишга рухсат берилди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШда президентлик сайлови 2020 йилнинг 3 ноябрь куни бўлиб ўтди, овозлар бир неча кун давомида ҳисоблаб чиқилди, 7 ноябрь куни АҚШнинг йирик ОАВлари сайловда Байден ғалаба қозонганини маълум қилди. Дональд Трамп эса мағлубиятни тан олмади ва сайлов бўйича судга мурожаат қилишини билдирди. У сайловлар қонунбузарликлар билан ўтган деган фикрда, шунингдек, сайловларда мамлакат конституцияси бузилганини айтган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Трамп сайлов натижаларини тан олмаслигини айтди

Иванка Трамп 2018 йилда қанча даромад топгани айтилди

Иванка Трамп Африкага аёлларга ёрдам бериш учун боради

Трампнинг Флоридада ўтказган таътилининг дастлабки ойлари 14 млн долларга тушди

Дональд Трамп АҚШ чегара назоратини кучайтириш ҳақида топшириқ берди

Трамп Қатар амири билан суҳбатда инқирозни бартараф этишга ёрдам бериш таклифи билан чиқди