07:00 / 04.12.2020
2 440

Москвада 5 декабрдан коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланади

Москвада 5 декабрдан коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланади
Фото: «РИА Новости»
Россия пойтахти Москва шаҳрида 5 декабрдан коронавирусга қарши эмлаш пунктлари иш бошлайди. Бу ҳақда шаҳар мэри Сергей Собянин маълум қилди, деб ёзмоқда Meduza.

Шаҳар мэрининг маълум қилишича, Россия ҳукумати билан келишилган ҳолда оммавий эмлашнинг катта механизми ишини осонлаштириш мақсадида таълим ва соғлиқни сақлаш соҳалари ходимлари, шунингдек, шаҳар ижтимоий хизматлари ходимлари учун 4 декабрдан бошлаб эмлашга электрон навбат орқали ёзилиш йўлга қўйилади.

Собяниннинг қўшимча қилишича, вакцинанинг янги партиялари келиши билан Москвада эмланиши мумкин бўлган фуқаролар рўйхати кенгайтирилади.

Шаҳар мэрияси сайтидаги бепул эмлаш ҳақидаги махсус бўлимда маълум қилинишича, Россияда яратилган коронавирусга қарши биринчи вакцина «Спутник V»ни қабул қилиш учун Москвадаги поликлиникага бириктирилган бўлиш, шунингдек, иш жойидан маълумотнома тақдим этиш керак.

Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин 2 декабрь куни ҳукуматга кейинги ҳафтада мамлакатда коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошлаш бўйича топшириқ берганди.

Россияда иккита вакцина рўйхатдан ўтказилган: Гамалея маркази томонидан ишлаб чиқилган «Спутник V» ва Новосибирскнинг «Вектор» маркази томонидан яратилган «ЭпиВакКорона». Ҳар иккала препарат учинчи синов босқичида ва у ҳали давом этмоқда. «Спутник V» ишлаб чиқарувчилари унинг 95 фоиз самадорлигини маълум қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Москвада 5 декабрдан коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланади