09:35 / 13.12.2020
1 860

Россияда машиналар учун 60 метр чуқурликда ерости туннели қурилмоқда

Россияда машиналар учун 60 метр чуқурликда ерости туннели қурилмоқда
Фото: Samaradigg / Urbex
Интернетда Уфа шаҳрида 60 метр чуқурликда ерости туннели қурилаётгани тасвирланган суратлар тарқалди. Ноодатий йўл боғламасини яратиш устидаги ишлар 13 йиллик танаффусдан сўнг қайта тиклангани айтилмоқда, деб хабар беради Motor.

Туннел Уфа марказида, 60 метр чуқурликда жойлашган бўлиб, уни қуриш ишлари 1992 йилда бошланган. Узунлиги 1245 метрга тенг туннел М-5 «Урал» ва М-7 «Волга» трассаларини бирлаштириб, транспорт юкламасини енгиллаштириш учун хизмат қиладиган «Шарқий йўл» лойиҳасининг бир қисмига айланиши керак.

Фото: Samaradigg / Urbex
Туннелни қазиш вақтида қурувчилар жиддий муаммоларга дуч келган. Мутахассислар иншоот яқинидан дарё оқиб ўтгани, бу эса тупроқни юмшатиб юбориб, унинг барқарорлигига таъсир кўрсатганини аниқлаган. Бундан ташқари, ерости шаҳар коммуникациялари ҳам қўшимча қийинчиликларни юзага келтирган. Шу сабабли иш тезлиги ойига 20 метрга яқинни ташкил этган.

2007 йилда туннелни яратиш ишлари тўхтатилган, бунга молиялаштиришнинг етарлича эмаслиги ҳам сабаб бўлган.

Фото: Samaradigg / Urbex
Орадан 13 йил ўтгач, лойиҳа қайта туширилиб, қурилиш ишлари хориж пудратчисига топширилган. Қурилиш ишлари 2023 йилда якунланиши режалаштирилмоқда. Асосий туннелдан ташқари, янгиланган муҳандислик лойиҳаси параллел жойлашадиган яна иккита ерости магистралини қуришни ўз ичига олади.

Аввалроқ Фарер оролларида архипелагнинг иккита йирик оролини боғловчи Estroyartunnlinn туннели қурилишининг асосий босқичи якунлангани тўғрисида хабар берилганди. Мазкур туннелнинг ўзига хослиги шундаки, у ўз ичига Атлантика океани тубида қурилган дунёдаги биринчи айланма йўл шаклидаги боғланмани олган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Россияда машиналар учун 60 метр чуқурликда ерости туннели қурилмоқда