23:30 / 19.12.2020
3 334

Ўш шаҳрида суд мажлисидан кейин деразадан қочган прокурор ишдан олинди

Ўш шаҳрида суд мажлисидан кейин деразадан қочган прокурор ишдан олинди
Қирғиз Республикаси, Ўш шаҳрида судда қатнашганидан кейин деразани синдириб қочган вилоят прокуратурасининг катта прокурори Союзбек Сариков хизматдан олинган. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг матбуот хизмати маълум қилган.

«Тегишли буйруққа Бош прокуратура раҳбарияти томонидан қўл қўйилди. Ўш вилоят прокуратураси раҳбарияти устидан эса юқоридаги вазият бўйича хизмат тергови давом этмоқда», — дейилади хабарда.

Бунга қадар ижтимоий тармоқларда Сариков «маст аҳволда судга қатнашгандан кейин деразани синдириб қочиб кетди» дейилган видео тарқалган. Видеодаги аёл Сариковга мурожаат қилиб «сен маст аҳволда ўғлимнинг тақдирини ҳал қилдингми?» деб норозилик билдирган.

У аёлнинг саволини жавобсиз қолдириб, шаҳар судининг биносидаги хоналарнинг бирига қочиб кирган. Кейинчалик Сариков кабинетнинг деразасидан қочиб чиқиб кетган. Воқеадан кейин вилоят прокуратураси хизмат текширувини бошлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўш шаҳрида суд мажлисидан кейин деразадан қочган прокурор ишдан олинди