
Фото: Page Six
Америкалик рэпер, продюсер, тадбиркор ва актёр Пафф Дедди онасининг 80 ёшга тўлиши муносабати билан унга кутилмаган совға тайёрлади, деб хабар беради Page Six.
Таъкидланишича, қўшиқчи онаси Женис Комбснинг шарафига байрам дастурхони ташкил этиб, унга бир миллион долларлик чекни топширган, унинг ўғли эса бувисига бриллиант маржон совға қилган.
Шундан сўнг, рэпер туғилган кун эгасига янги Bentley’нинг калитини топшириган, шунингдек, машинага янги ҳайдовчи ёллаган.

Фото: Instagram / @Diddy

Фото: Instagram / @Diddy
Женис Комбс билан шу куннинг ўзида Пафф Деддининг 14 ёшли эгизак қизлари ҳам туғилган кунини нишонлаган. Қизлар байрамни дўстлари билан яхтага ўтказган.

Фото: Instagram / @Diddy
Пафф Дедди дунёдаги энг бадавлат ҳип-ҳоп қўшиқчилардан бири ҳисобланади. Forbes маълумотларига кўра, у 2020 йилда 55 миллион доллар ишлаб топган, 2019 йилда эса рэпернинг бойлиги 740 миллион долларга баҳоланган эди.
Ҳозирда у мусиқий фаолиятини тўхтатган бўлиб, актёрлик билан шуғулланмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.