23:45 / 03.02.2021
1 206

Жаноб Бин қандай қилиб учувчига айланган ва оиласини ҳалокатдан сақлаб қолган?

Жаноб Бин қандай қилиб учувчига айланган ва оиласини ҳалокатдан сақлаб қолган?
Фото: «Домашний очаг»
Роуэн Себастьян Аткинсон − таниқли британиялик актёр «Жаноб Бин» телесериалида беш йил давомида рол ижро этган. Ушбу ситком жанридаги сериал британиялик содда инсон ҳақида бўлиб, у ўзининг ноодатий хулқ-атвори, ўзига ҳаддан ортиқ ишониши ва асабийлиги туфайли ҳам бир қанча ёқимсиз воқеаларга дуч келади. Энг қизиғи, бутун дунё бўйлаб машҳурликка эришган сериалнинг биринчи сценарийсини Аткинсоннинг ўзи ёзган.

Сериалда жаноб Бин ажабланарли даражада ўзи яратган ҳаётнинг энг қийин нотинчликларидан чиқиб кетишга муваффақ бўлади. Кўринишидан, актёр қисман бўлса-да ўз қаҳрамонининг феъл-атворига ўхшаш. Масалан, Аткинсон ўзининг севимли машинасининг бирида икки марта ҳалокатга учраган. Иккинчи маротаба машина шу қадар жиддий шикастланганки, уни таъмирлаш учун бир йил вақт кетган.

Фото: «Домашний очаг»
Шунга ўхшаш яна бир воқеа 2001 йилда, баҳорда содир бўлган. Комик актёр оиласи билан Момбасда таътилни ўтказишга борган. Кениянинг ҳаёти ва тарихи билан танишишни истаган Аткинсон икки фарзанди билан кичик Кессна самолётида Найробига йўл олган.

Фото: «afisha.ru»
Ўша вақтда актёрнинг турмуш ўртоғи Сунетра Шастри учувчи билан суҳбатлашиш чоғида унинг жим бўлиб қолганини пайқаган. Учувчини туртиб кўрганида унинг ҳушидан айрилганини билган. Буларнинг барчаси 5000 километр баландликда содир бўлаётган эди. Вазият янада мураккаблашган, чунки кичик йўналишлар учун самолёт етказиб берган компания иккинчи даражали учувчи билан таъминламайди.

Фото: «Домашний очаг»
Аткинсон зудлик билан бошқарувни қўлига олган ва самолётни горизонтал ҳолатда ушлаб туришга ҳаракат қилган. Бу вақт давомида унинг рафиқаси ва болалари учувчини ўзига келтиришга уринган. Аммо барчаси муваффақиятсизлик билан тугаган − учувчи ўзига келмаган.

Фото: «afisha.ru»
Парвоз давом этмоқда... Аммо бутун оила хавф остида қолган. Актёр янада қаттиқроқ ҳаракат қилишга уринган. У самолётни қўндира олмаслигини билган. Актёр нафақат ўзи, балки рафиқаси ҳамда болалари бахтсиз ҳодиса хавфи остида қолаётган эди.

Фото: «afisha.ru»
Шунда Аткинсон бир қўли билан бошқарувни, иккинчи қўли билан учувчининг юзига ура бошлаган. Яхшиямки, охирги чора ёрдам бериб, учувчининг ўзига келишига сабаб бўлган. Натижада бошқарув ўз эгасига қайтган. Орадаги ушбу қўрқинчли воқеани ҳисобга олмаганда, актёр оиласи билан эсон-омон Найробига етиб келган.

Фото: «afisha.ru»

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Жаноб Бин қандай қилиб учувчига айланган ва оиласини ҳалокатдан сақлаб қолган?