“Жаноб Бин” мухлислари хурсанд: актёр яна жосусликка қайтади!

"English”нинг тўртинчи қисмида яна бош қаҳрамон образини гавдалантириши кутилмоқда. Шу тариқа мухлислар севимли изқуварнинг янги саргузаштларини томоша қилиш имконига эга бўлиши мумкин.
Screen Daily нашрининг хабар беришича, фильмни суратга олиш ишлари Буюк Британия ва Мальтада ташкил этилиши режалаштирилган. Янги лойиҳа устида аввалги учта фильмни ҳам суратга олган Working Title Films компанияси иш олиб боради.
Жеймс Бонд ҳақидаги фильмларга юмористик пародия сифатида яратилган “Johnny English” туркуми томошабинлар орасида катта машҳурликка эришган. Унинг илк қисми 2003 йилда экранларга чиққан. Кейинчалик 2011 йилда “Johnny English Reborn”, 2018 йилда эса “Johnny English Strikes Again” фильмлари намойиш этилган.
Ҳозирча тўртинчи фильмнинг сюжети, унда иштирок этадиган бошқа актёрлар ва премьера санаси ҳақида батафсил маълумот берилмаган. Бироқ Роуэн Аткинсоннинг яна бир бор омадсиз, аммо ўзига хос изқувар образига қайтиши ҳақидаги хабар мухлисларда қизиқиш уйғотмоқда.
Сизга актёрнинг қайси образи кўпроқ ёқади: Жаноб Бинми ёки Johnny English?































Изоҳлар 0
…