
Фото: The Guardian
Аёллар ҳуқуқлари фаоли Лужайн ал-Ҳатлул Саудия Арабистонидаги қамоқдан озод қилинди, дея хабар бермоқда BBC.
Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси 10 февраль куни озод қилинди. Нашрнинг таъкидлашича, ал-Ҳатлулга оммавий ахборот воситалари билан мулоқот қилиш ва Саудия Арабистонидан чиқиб кетиш тақиқланган. Ал-Ҳатлул оиласининг билдиришича, фаол унга қўйилган чекловларга қарши чиқмоқчи.
«Биз ҳақиқий адолатни қўлга киритмоқчимиз. Лужайн тўлиқ, сўзсиз озод бўлиши учун», – дейди синглиси Лина.
Бундан ташқари, ал-Ҳатлул уни қамоқхонада қийноққа солганларни, хусусан, валиаҳд шаҳзода Сауд ал-Қаҳтонийнинг собиқ маслаҳатчисини судга бермоқчи.
Фаол 2020 йил охирида «қиролликни беқарорлаштиришга уриниш» айблови билан беш йил-у саккиз ойга озодликдан маҳрум қилинган эди. Бунгача ал-Ҳатлул фаол равишда аёлларга машина ҳайдашга рухсат берилишини тарғиб қилган. У 2018 йил май ойида, Саудия Арабистонидаги аёлларга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи берилишидан бир неча ой олдин ҳибсга олинган.
Аёллар автомобиль бошқариши учун рухсат берувчи қонун қабул қилинганига қарамай, на ал-Ҳатлул ва на бошқа фаоллар озод қилинган. Улар бир неча бор қамоқхонада қийноққа солингани ҳақида хабар берилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг