18:13 / 15.02.2021
1 874

Бурак Ўздемирнинг Дубайдаги ресторани карантин қоидаларига риоя этмагани учун ёпилди

Бурак Ўздемирнинг Дубайдаги ресторани карантин қоидаларига риоя этмагани учун ёпилди
Фото: The National
Дубай ҳокимияти машҳур ошпаз Бурак Ўздемирнинг ресторанини COVID-19 профилактика қоидаларини бузгани учун ёпди, деб ёзади «Russianemirates.com». Ресторан очилганига бир ой бўлган ва 45 мингдан ортиқ меҳмонларга хизмат кўрсатилган.

Ресторанга ташриф буюрганлар орасида Дубай қироллик оиласи аъзолари, шунингдек, Россиянинг аралаш яккакураш бўйича чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов, футбол юлдузи Криштиану Роналду ва америкалик актёр Стивен Сигал ҳам бор. Шунингдек, ўзбек шоу-бизнес вакилларидан Шаҳзода Муҳаммедова, Зиёда, Юлдуз Усмонова ва Ҳалима ҳам ташриф буюрган.

Бу орада Дубай ОАВ ваколатхонаси Дубай муниципалитети амирликнинг иқтисодий ривожланиш департаменти билан биргаликда машҳур ресторанни COVID-19 профилактика қоидаларига риоя қилмагани учун ёпиб қўйгани ҳақида хабар қилган.

Истанбуллик 26 ёшли ресторан эгаси ва ошпаз Бурак Ўздемир ўзининг табассуми билан бутун дунёга машҳур бўлди. Унинг менюсида 150 дан ортиқ таом мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири алоҳида меҳнат талаб этади. Instagram тармоқда эса уни 20 миллиондан ортиқ обуначи кузатиб боради.

Мазкур ресторан Dives Holding билан қўшма лойиҳа бўлиб, 600 кишига мўлжалланган, аммо коронавирус билан боғлиқ чекловлар бекор қилинганидан сўнг, 1200 ўринга кенгайтириш режалаштирилган эди. Бундан ташқари, ресторан минтақадаги энг катта овқатланиш масканидир.

Ушбу ҳафта давомида Дубайда яна COVID-19 профилактика чоралари бузилгани учун 5 та ресторан ёпилган. Шунингдек, яхта, кенглик ва виллаларда ўтказилган зиёфат ташкилотчилари ва меҳмонлари ҳам жаримага тортилган.

Қолаверса, Дубай Инқироз ва офатларни бошқариш бўйича Олий қўмитаси аввал ресторан, қаҳвахона ва бошқа овқатланиш хизматларини таклиф этувчи ташкилотлар учун қоидаларни янгилаган. Хусусан, столлар орасидаги хавфсиз масофа икки метрдан уч метргача оширилган. Битта столда меҳмонларнинг рухсат этилган сони ресторанларда 10 дан 7 гача, қаҳвахоналарда эса 4 тагача камайтирилган.

2021 йилнинг 2 февралидан кучга кирган Дубай маъмурлари оломон йиғиладиган тадбирларни тақиқлади. Меҳмонхона ҳудудида мусиқа тақиқланган, кинотеатр ва кўнгилочар марказлар, спорт мажмуаларида бандлик даражаси 50 фоизга туширилган. Меҳмонхона, сузиш ҳавзалари кабиларда 70 фоизгача камайтирилган.

Ресторан ва қаҳвахоналар 01:00 дан кечиктирмасдан ёпишга буйруқ берилган. Шунингдек, ўйин-кулгилар ҳам тақиқланган бўлиб, янги чекловлар 2021 йилнинг февраль ойининг охирига қадар амал қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бурак Ўздемирнинг Дубайдаги ресторани карантин қоидаларига риоя этмагани учун ёпилди