08:57 / 06.03.2021
1 747

Эрон АҚШнинг қайта тиклаган санкциялари оқибатида кўрган зарарини 200 млрд долларга баҳолади

Эрон АҚШнинг қайта тиклаган санкциялари оқибатида кўрган зарарини 200 млрд долларга баҳолади
Фото: «РИА Новости»
Уч йил олдин тикланган АҚШ санкциялари Эронга тўғридан-тўғри 200 миллиард доллардан ошиқ зарар етказди. Бу ҳақда Эрон Ислом Республикаси президенти Ҳасан Руҳонийга таяниб «Интерфакс» хабар берди.

Унинг таъкидлашича, Теҳрон етказилган зарарни АҚШнинг Эрон ядро дастури бўйича Қўшма ҳаракат режасига (ҚҲР) қайтиши учун шарт сифатида ундирмоқчи эмас.

«Баъзи дўстларимиз АҚШ билан гаплашишдан олдин улардан товон пули талаб қилди. Охирги уч йилда бизга АҚШ томонидан етказилган зарар 200 миллиард доллардан ошди. Лекин биз дўстларимизга буни кейинги босқичга қолдиришимизни ва АҚШнинг санкцияларни бекор қилиб, ҚҲРга қайтиши мумкинлигини айтдик», — деди Эрон президенти.

ҚҲР 2015 йилда олтита халқаро воситачи мамлакатлар ва Эрон томонидан маъқулланган.

2018 йилнинг май ойида АҚШ бу келишувдан чиқиб кетди ва Эронга қарши санкияларни қайта тиклади. АҚШнинг янги президенти Жо Байден муайян шартлар асосида ҚҲРга қайтишга тайёрлигини айтди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон АҚШнинг қайта тиклаган санкциялари оқибатида кўрган зарарини 200 млрд долларга баҳолади