09:56 / 10.03.2021
1 793

Таиланд бош вазири “ёқимсиз” саволга жавобан журналистларга антисептик пуркади (видео)

Таиланд бош вазири “ёқимсиз” саволга жавобан журналистларга антисептик пуркади (видео)
Таиланд бош вазири Прают Чан-Оча матбуот анжуман вақтида залда ўтирган журналистларга антисептик пуркади. У журналистлардан бирининг саволига аччиқ қилиб, ўзини шундай тута бошлаган. Ушбу ҳолат видеоси The Sun нашрининг YouTube-каналида эълон қилинган.

Таиланд бош вазири Прают Чан-Оча вазирлар маҳкамасидаги охирги ўзгартиришлар ҳақидаги саволлардан қочиш учун журналистларга қўлларни дезинфекцияловчи восита сепди”, деб айтилган видеога изоҳда.

Бош вазирга журналистнинг ҳукуматда амалга оширилиши мумкин бўлган ўзгаришлар ҳақидаги саволи ёқмаган. Шундан кейин у ўзини қўпол тутиб, залда ўтирган журналистларга антисептик пуркай бошлаган ва уларга “ўз ишлари билан шуғулланишни” тавсия қилган.

Таъкидланишича, февраль ойида Таиланд ҳукуматида уч вазир ўз лавозимидан бўшатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Таиланд бош вазири “ёқимсиз” саволга жавобан журналистларга антисептик пуркади (видео)