10:56 / 17.04.2021
2 945

Кубада «Кастролар даври» интиҳосига етди


Фото: «Новые Ведомости»
Раул Кастро Куба коммунистик партияси раҳбарлигидан кетди. Бу ҳақда у партиянинг 8-съездида маълум қилди. Шу тариқа «Озодлик ороли»да «Кастролар даври» поёнига етмоқда.

89 ёшни қоралаган Кастро мамлакат бошқарувини тайёрланган одамларга топшираётганини таъкидлади, дейилади компартиянинг расмий газетаси «Granma» хабарида.

Сўнгги 60 йилда Куба бошқаруви фақат Кастролар оиласи қўлида эди.

Раул Кастро 1959 йилда Кубани эгаллаган Фидел Кастро (1926–2016)нинг укаси ҳисобланади. Унинг ўлимидан сўнг партия ва мамлакат раҳбарлиги Раул Кастрога ўтганди.

Раул Кастро 2011 йилда партиянинг биринчи котиблигига сайланган, 2016 йилда уни ушбу лавозимга қайта сайлашганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кубада «Кастролар даври» интиҳосига етди