08:00 / 28.04.2021
2 308

Украина Чернобил АЭСдаги аварияга оид махфий ҳужжатларни эълон қилди


Фото: Getty Images
Украина Хавфсизлик хизмати (УХХ) Чернобил АЭСдаги техноген офатнинг 35 йиллиги муносабати билан ўз архивидаги баъзи махфий ҳужжатларни эълон қилди. Бу ҳақда идоранинг Facebook’даги баёнотига таяниб, «РБК» хабар берди.

Идора, хусусан, Чернобил АЭС директори Виктор Брюхановнинг воқеа ҳақидаги биринчи ҳисоботи ва воқеа содир бўлган пайтда станция операторлари ўртасидаги музокаралар ҳақидаги маълумотларни эълон қилди.

Маълумотларга кўра, ҳужжатларда 1986 йил 26 апрелга қадар ҳам Чернобил АЭСда бахтсиз ҳодисалар содир бўлгани тўғрисида далиллар мавжуд. Хусусан, 1982 йилда биринчи энергия блокида сезиларли даражада радиоактив моддалар ажралиб чиққан. Аммо КГБ (Давлат хавфсизлик қўмитаси) ҳисоботи одатдагидек, ‘ваҳима ва провокацион миш-мишларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўрилди’ деган жумла билан якунланган», — дейилади УХХ баёнотида.

Бундан ташқари, 1984 йилда учинчи ва тўртинчи энергия блокларида фавқулодда вазиятлар содир бўлган, дея таъкидлади хизмат.

Фото: avr.org.ua
Хабарда айтилишича, 1986 йил июль ойида авариянинг барча тафсилотларини, шу жумладан, унинг сабаблари, ҳалокат характери, портлаш пайтида ҳавога ташланган аралашманинг таркиби, шунингдек, радиацион вазиятни, касалланиш ва уни бартараф этиш бўйича ишлар кўламини таснифлайдиган кўрсатма пайдо бўлган.

2020 йилнинг ёзида ҳам УХХ ва Украина Миллий хотира институти Чернобил АЭС қурилиши ва авария тўғрисидаги ҳужжатларни ошкор қилган эди. Улар «КГБнинг Чернобил бўйича ҳужжатлари. Қурилишдан бахтсиз ҳодисага қадар» номли китобга киритилган. Умумий ҳисобда, ушбу китобга 70 йилларнинг бошидан 1986 йил ноябригача бўлган даврни ўз ичига олган 229 та ҳужжат киритилган.

Аввалроқ Чернобил АЭСдаги авариядан сўнг ҳодисанинг сабаби сифатида террорчилик ҳужуми версияси жиддий кўриб чиқилгани ҳақида хабар берилганди. Хабарга кўра, охир оқибат авария сабаби «тўртинчи энергия блоки ходимларининг хатти-ҳаракатлари, реакторни портлаши муқаррар бўлган ҳолатга келтирган инсон омили» дея хулоса қилинган.

Чернобил АЭСдаги авария 1986 йил 26 апрелга ўтар кечаси содир бўлган. Атом электр станциясида тўртинчи энергия блокининг РБМК-1000 реактори портлаши туфайли юз берган авария оқибатлари ўта ҳалокатли бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина Чернобил АЭСдаги аварияга оид махфий ҳужжатларни эълон қилди