15:45 / 08.05.2021
1 707

Қозоғистонда Ғалаба кунини нишонлаш коронавирус туфайли бекор қилинди


Фото: Қозоғистон президентининг матбуот хизмати
Қозоғистонда ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган Ғалаба куни тантаналари мураккаб эпидемиологик вазият туфайли 2021 йилда нишонланмайдиган бўлди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

Давлат раҳбарининг матбуот котиби Берик Уали ўзининг Facebook саҳифасида ёзишича, мамлакат президенти ватандошларига байрам табриги билан мурожаат қилади. Унинг қўшимча қилишича, уруш фахрийларига моддий ёрдам кўрсатилади.

Аввалроқ республика Мудофаа вазирлиги қошидаги «Интерфакс-Казахстан» агентлиги Қозоғистоннинг уруш ва меҳнат фахрийларини Ғалаба куни билан табриклаш минтақалардаги санитар-эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилишини маълум қилди. Байрам муносабати билан ўтказиладиган тадбирларнинг аксарияти онлайн тарзда ташкил этилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, аввалроқ мамлакатдаги эпидемиологик вазият сабабли 7 май куни нишонланадиган Ватан ҳимоячилари куни ва Ғалаба кунига бағишлаб ҳарбий парад ўтказиш режалаштирилмаётгани ҳақида хабар берилганди. 2020 йилда Ғалаба кунининг 75 йиллигига бағишланган ҳарбий парад коронавирус тарқалиш хавфи туфайли бекор қилинган эди.

Қозоғистонда ўтган бир кун давомида коронавирус билан касалланиш бўйича ПЗР-тести билан тасдиқланган 2587 та янги ҳолат рўйхатга олинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда Ғалаба кунини нишонлаш коронавирус туфайли бекор қилинди