13:01 / 27.06.2021
2 408

Олимлар кўршапалакларда ўта хавфли вирус мавжудлигини аниқладилар


Фото:«Хайтек»
Ҳиндистон Миллий вирусология институти олимлари Махараштра штатида одамлар учун ўта хавфли Нипах вирусини топдилар. Бу ҳақдаги мақола «Инфекциялар ва халқ саломатлиги» журналида чоп этилди.

Хабарларга кўра, ушбу вирус дунёдаги энг хавфлиларидан бири ҳисобланади. У кўпинча кўршапалакларда учрайди, аммо одамга касал ҳайвоннинг тупуги тўкилган мевалар орқали юқиши мумкин. Айни пайтда вирусга қарши дорилар ва вакциналар мавжуд эмас, шунинг учун ўлим даражаси 40 дан 75 фоизгача етиши мумкин.

Олимларнинг таъкидлашича, кўршапалаклар кўпинча одамларнинг ёнида яшайдилар, шунинг учун вирусни юқтириш эҳтимоли катта.
Мақолада айтилишича, «такрорий эпидемиялар, ўлимнинг юқори даражаси, одамдан одамга юқиш ва самарали вакциналар, вирусга қарши дориларнинг этишмаслиги» Ҳиндистон ва дунёдаги вазиятни кескинлаштирмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар кўршапалакларда ўта хавфли вирус мавжудлигини аниқладилар