10:42 / 14.07.2021
1 910

2008 йилдан бери 12 нафар ўзбекистонлик Буюк Британияда «олтин виза» олгани маълум бўлди


Фото: iPress
2008 йилдан 2020 йилгача Ўзбекистоннинг 12 вакили Буюк Британияда яшаш ҳуқуқини берувчи «олтин виза»га эга бўлган. Бу ҳақда Corruption Spotlight коррупцияга қарши ташкилотнинг ҳисоботида келтирилган, деб хабар беради Spot.

Ушбу виза инвесторларга инвестиция эвазига мамлакатда резидент мақомини олиш имкониятини беради. Бир неча йилдан сўнг, қоида тариқасида, инвестор фуқароликка мурожаат қилиши мумкин. «Олтин виза» нархи тахминан 2 миллион фунт стерлингни ташкил қилади.

Сўнгги 12 йил ичида олинган «олтин визалар»нинг аксарияти Хитой (4106), Россия (2526), Гонконг (692), АҚШ (685), Покистон (283) ва Қозоғистон (278), Ҳиндистон (254) ҳисобига тўғри келган.

Булар айнан ким экани тўғрисида хабар берилмаган, аммо ҳисоботда қозоғистонлик тадбиркор Мадияр Аблязов ва Озарбайжон президентининг амакиваччаси Иззат Жавадов қайд этилган.

Ҳозирда ушбу давр оралиғида берилган барча «олтин визалар» Ички ишлар вазирлиги томонидан миллий хавфсизликка таҳдид туғдириши мумкинлиги юзасидан текширилмоқда.

Spotlight On Corruption ушбу механизм Буюк Британия учун миллий хавфсизлик, коррупция ва жиноий даромадларни легаллаштириш учун катта хавф туғдиради, деб ҳисоблайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 2008 йилдан бери 12 нафар ўзбекистонлик Буюк Британияда «олтин виза» олгани маълум бўлди