00:23 / 27.07.2021
2 154

Британиялик олимлар: «Коронавирусдан соғайган инсонларнинг ақлий салоҳият даражаси тушиб кетмоқда»


Британиялик олимлар The Lancet тиббиёт журналида коронавирус ақлий салоҳият даражасига салбий таъсир кўрсатаётганига оид тадқиқот натижаларини чоп этди, деб хабар беради Esquire.

Уларнинг маълумотларига кўра, ақлий салоҳиятнинг ёмонлашуви бемор соғайганидан кейин ҳам сақланиб қолмоқда ва бу ҳатто COVID-19’нинг енгил шакли билан касалланганларга ҳам тааллуқли.

Британиялик олимларнинг асосий вазифаси когнитив кўрсаткичларнинг ёмонлашуви айнан коронавирусга боғлиқ ёки боғлиқмаслигини аниқлаш бўлган. Чунки COVID-19’га чалинган фуқароларнинг аксарияти хотира ва диққатни жамлашда, бош оғриғи ва бошқа салбий белгиларга дуч келаётганини билдирган.

Бундан ташқари, олимлар ҳид билиш қобилиятининг йўқолишини ҳам марказий нерв тизими ишининг бузилишига боғламоқда. Тадқиқотда 81 337 киши иштирок этган. 2020 йилнинг январидан декабрига қадар улар Grat British Intelligence ақлий салоҳият тестларидан ўтган.
Танланганларнинг 12 689 афари коронавирусни турли даражада бошдан ўтказган. 275 киши тестни касалликдан олдин ва кейин топширган.

Фото: The Lancet
Тадқиқотчилар олинган маълумотларни таҳлил қилиб, уни коронавирусдан тузалган соғлом инсонлар кўрсаткичлари билан таққослаган. Бунда улар респондентларнинг жинси, ёши, ирқи, таълим даражаси, даромади ва бошқа маълумотларини инобатга олган.

Аниқланишича, COVID-19’дан тузалган фуқаролар когнитив танқислигини сезиларли даражада намоён этган — улар касалликка чалинмаган фуқароларга нисбатан тестни ёмонроқ ишлаган. Айниқса, бу лойиҳалаштириш, қарор қабул қилиш ва абстракт фикрлашни талаб қиладиган масалаларда яққол сезилган.

Даволаниш вақтида шифохонага ётқизилган беморларда ақлий танқислик кўпроқ кузатилган. Олимлар илмий ҳамжамиятни коронавирус ва миянинг боғлиқлигини яхшироқ ўрганишга чақирмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британиялик олимлар: «Коронавирусдан соғайган инсонларнинг ақлий салоҳият даражаси тушиб кетмоқда»