09:51 / 04.08.2021
2 769

Олимлар COVIDнинг ўсмирлар учун аянчли хавфидан огоҳлантиришмоқда

Олимлар COVIDнинг ўсмирлар учун аянчли хавфидан огоҳлантиришмоқда

Фото: «Google.com»
Олимлар коронавируснинг ўсмирларга ҳалокатли таъсири ҳақида маълум қилишди. Улар эмланмаган болалар касаллик пайтида юрак яллиғланиши билан вакцина олган тенгдошларига қараганда 21 баробар кўпроқ касал бўлишини аниқладилар. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Шифокорлар Pfizer ёки Moderna вакциналарининг ёшларга юрак яллиғланиши кўринишидаги эҳтимолий асоратларидан огоҳлантиришган. Шундан сўнг кўпчилик шошилмасликка ва эмланмасликка қарор қилган. Aммо шифокорлар коронавирус узоқ давом этганда ўсмирлар ҳам юрак-қон томир тизими билан боғлиқ муаммоларга дуч келишини таъкидладилар.

Кливленддаги Ғарбий Резерв ҳудудининг Кейс университети олимлари шундай хулосага келишган. Миокардит касаллиги коронавирусга чалингандан сўнг вакцина олган тенгдошларига қараганда эмланмаган ўғил болаларда олти марта, эмланмаган қизларда эса 21 марта кўп учрайди. Доктор Мендел Сингернинг сўзларига кўра, бундай ҳолатда эмлаш хавфсизроқ вариант ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Олимлар COVIDнинг ўсмирлар учун аянчли хавфидан огоҳлантиришмоқда
[/banner_pushhouse