13:01 / 05.08.2021
2 124

Финляндия бош вазири нонушта учун сарфлаган пулларини мамлакат бюджетига қайтарди


Фото: Legion Media
Финляндия бош вазири Санна Марин 2020 йилда ўзининг шахсий нонуштаси учун сарфлаган 10,1 минг евродан ортиқ пулни мамлакат бюджетига қайтарди, деб хабар беради Esquire. 2021 йил учун қолган 4,2 минг еврога яқин пулни у август охирига қадар қайтариши керак.

2021 йилнинг баҳорида Финляндия бош вазири ва унинг оиласи мамлакат бюджети пуллари ҳисобидан қароргоҳда нонушта қилгани маълум бўлганди. Бош вазирнинг оиласини ҳар ойлик овқатланиши учун 850 еврога яқин пул сарфланган.

Мариннинг сўзларига кўра, бюджет маблағлари бош-вазирга қандай имтиёзлар тақдим этилиши борасидаги маълумотлар йўқлиги сабаб сарфланган. Шунингдек, у ўзининг Twitter’даги саҳифаси орқали мамлакат бюджети ҳисобидан сарфланган пулларни қайтаришини маълум қилган. Бош вазир канцелярияси эса қароргоҳда кўрсатиладиган хизматлар бўйича қўлланмани ўрганиб чиқиб, унга тегишли ўзгартиришларни киритади.

Терговдан олдинги текширув ишларини, шунингдек, Ҳельсинки полицияси ҳам ўтказган. Таъкидланишича, тергов Мариннинг ҳаракатларига тааллуқли бўлмаган, ҳуқуқ-тартибот органлари ҳукумат канцеляриясини амалдорларининг ишини ўрганган. Ҳолат бўйича иш қўзғатилмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Финляндия бош вазири нонушта учун сарфлаган пулларини мамлакат бюджетига қайтарди