10:20 / 13.08.2021
1 049

Олимпиада олтин медалини олган хитойлик спортчиларга Hongqi H9 лимузинлари совға қилинади

Олимпиада олтин медалини олган хитойлик спортчиларга Hongqi H9 лимузинлари совға қилинади
Фото: Hongqi
Hongqi компанияси Токио Олимпиадасидан олтин медал билан қайтган хитойлик спортчилар учун совға тайёрлаб қўйди. Уларнинг ҳар бири ўрта ўлчамли H9 лимузини — марканинг 60 йилдан ортиқ вақтдан бери Хитой ҳукумати учун ишлаб чиқарилаётган ҳашаматли моделига эга бўлади. Токио—2020 Олимпиадасида 52 нафар хитойлик жами 38 медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади, деб хабар беради Motor.

Атлетлар ва медаллар орасидаги фарқ уларнинг айримлари индивидуал спорт турида, баъзилари эса жамоа ҳисобида қатнашгани билан изоҳланмоқда. Hongqi 52 нафар ғолиб учун ҳар бири 57 минг доллар турадиган H9 лимузинини тайёрлаб қўйган. Шундай қилиб, премиум-маркадаги совғалар қиймати қарийб 3 миллион долларни ташкил этади.

Фото: Hongqi
Кумуш медалга сазовор бўлган 32 ва бронза олган 18 нафар спортчи ҳам мукофотсиз қолмайди. Улар ҳам шу каби H9 моделига эга бўлади, фақат совға сифатида эмас, балки «бепул фойдаланиш» имкониятига. Афтидан, гап ижарада ёки тест-драйвларда фойдаланиладиган машиналар ҳақида кетмоқда.

Фото: Hongqi

Фото: Hongqi

Фото: Hongqi
Эслатиб ўтамиз, ҳашаматли тўрт эшикли Hongqi лимузини 2020 йилда Mercedes-Benz E-Class’дан уч баробарга арзонроқ нархда тақдим этилганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)
Мавзуга оид янгиликлар


Янгиликлар » Дунё » Олимпиада олтин медалини олган хитойлик спортчиларга Hongqi H9 лимузинлари совға қилинади
[/banner_pushhouse