15:52 / 15.08.2021
1 198

Афғонистон ички ишлар вазири Кобул «Толибон»га тинч йўл билан топширилишига ваъда берди

Афғонистон ички ишлар вазири Кобул «Толибон»га тинч йўл билан топширилишига ваъда берди
Фото: EPA
«Толибон» террорчилик ҳаракати Кобулга ҳужум қилмайди, ҳокимият тинч йўл билан топширилади. Бу ҳақда Афғонистон ички ишлар вазири вазифасини бажарувчи Абдулсаттор Мирзаквал маълум қилди. Унинг видеомурожаати TOLOnews томонидан эълон қилинди.

Вазир Кобул аҳолисига ҳукумат кучлари шаҳар хавфсизлигини таъминлайди, деб ваъда берди.

Al Arabiya телеканали маълумотларига кўра, Афғонистонда ҳокимиятни топшириш жараёни 15 август куни Кобулдаги президент саройида бўлиб ўтади. Айни пайтда «Толибон» делегацияси ушбу президент саройида музокаралар олиб бормоқда.

Reuters хабарида айтилишича, Афғонистон президенти эса АҚШ ва НАТО махсус вакиллари билан музокаралар ўтказмоқда.

Аввалроқ «Толибон» террорчилик ҳаракати Кобулга ҳужум бошлагани хабар берилган эди. Жангарилар Кобулга ҳар томондан кириб бораётгани айтилганди.

Кейинроқ «Толибон» ҳаракати ўз жангариларига Кобулга ҳужум қилмаслик ҳақида буйруқ берди. «Толибон» «мамлакат ҳукумати билан ҳаракат отрядларининг шаҳарга тинч йўл билан кириши ҳақида музокараларга киришди.

Айни вақтда мамлакат президенти маъмурияти эса Кобул ҳужумга учрамагани ва шаҳардаги вазият назорат остида эканини таъкидламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Афғонистон ички ишлар вазири Кобул «Толибон»га тинч йўл билан топширилишига ваъда берди
[/banner_pushhouse