08:00 / 25.08.2021
2 893

Кобулда Украина самолёти олиб қочилгани маълум қилинди

Кобулда Украина самолёти олиб қочилгани маълум қилинди
Фото: GeneralStaff.ua
Кобулда олиб қочилгани айтилган Украина самолёти Афғонистондан Эронга учиб кетмоқчи бўлган пулдор афғонлар томонидан ёллангани айтилди. Аввалроқ Украина ташқи ишлар вазири ўринбосари Евгений Енин самолёт номаълум шахслар томонидан эгаллаб олиниб, номаълум йўловчилар билан Эронга учиб кетганини маълум қилган.

“Страна.ua” нашрининг авиация соҳасидаги манбаларга таяниб хабар беришича, самолёт олиб қочилмаган. Унда Эронга учиш учун олтин ва қимматбаҳо тошлар билан ҳисоб-китоб қилган ҳазорийлар бўлган. Нашр манбаларининг таъкидлашича, пулдор афғонлар Украинага тегишли бошқа самолётлардаги ўринларни ҳам катта пулга сотиб олишмоқда.

24 август куни Енин Афғонистонга Украина фуқароларини эвакуация қилиш учун келган самолёт Кобул аэропортида номаълум шахслар томонидан эгаллаб олинганини маълум қилган. Дипломатнинг таъкидлашича, ушбу самолёт ўтган ҳафта номаълум сабабларга кўра, Эронга бошқа йўловчиларни олиб чиққан.

Кейинроқ Украина ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Олег Николенко самолёт олиб қочилгани ҳақидаги ахборотни ҳақиқатга мос эмас деб айтган. Унинг таъкидлашича, ҳамкасби самолёт “эгаллаб олингани”ни айтганда, келишилган самолёт бошқа одамларни олиб кетганини назарда тутган.

“Кобул аэропортида хаос ҳукм сурмоқда, кўплаб одамлар мамлакатни ҳар қандай йўл билан тарк этишга уринмоқда”, деб таъкидлаб ўтган Николенко.

Унинг маълум қилишича, Украина Афғонистондан ўз фуқароларини эвакуация қилиш учун жалб қилган барча самолётлар Украинага қайтган. Ҳаммаси бўлиб учта рейс амалга оширилган ва улар ёрдамида 256 киши олиб чиқилган.

23 августда Киевдаги “Борисполь” аэропортига Афғонистондан келган учинчи самолёт қўнган. Унинг бортида 98 киши, жумладан 41 нафар украиналик бўлган.

Таъкидланишича, Афғонистонда ҳозирда 50 га яқин украиналик қолмоқда.

Афғонистонда толиблар ҳокимиятни эгаллаб олгани ортида кўплаб давлатлар мамлакатдан ўз фуқароларини эвакуация қилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кобулда Украина самолёти олиб қочилгани маълум қилинди