
Фото: «Rg.ru»
Италиялик фермерлар Тоскандаги қовоқ фестивалида оғирлиги 1226 килограмм келадиган дунёдаги энг йирик сабзавотни тақдим этишди. Бу ҳақда Lo Zuccone маданий бирлашмаси тадбир ташкилотчиси Facebookда хабар берди.
Рекордчи қовоқ уч кун давом этган Big Pumpkin Festival байрамига олиб келинган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда улкан сабзавот автоюклагич ёрдамида тарози платформасига юкланаётгани акс этган. Фестиваль иштирокчилари қовоқ билан бирга суратга тушиш бахтига муяссар бўлишди: «янги жаҳон рекорди бизники» ёзувли фотосуратда атрофини ўнлаб эркаклар ўраб олган.
il Messaggero газетаси ёзишича, бундай ҳажмдаги қовоқни етиштириш учун фермерлар генетик чатиштиришларига тўғри келган. Энди фестиваль ташкилотчилари ва баҳайбат қовоқни етиштирган фермерлар Гиннеснинг рекордлар китоби томонидан ўз рекордларининг тасдиқланишини кутишмоқда.
Амалдаги жаҳон рекорди бельгиялик Матиас Виллеминсга тегишли бўлиб, у 2016 йилда оғирлиги 1190,5 килограмм бўлган сабзавотни қайд этган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар