Россиядаги меҳнат мигрантлари 2021 йил 29 декабрдан патентни чипли карта кўринишида олишади. Унда бундай карта эгаси юзининг электрон тасвири ва бармоқ излари бўлиши керак. Тегишли фармонга Росссия ички ишлар вазири Владимир Колокольцев имзо чекди.
Картанинг олд томони 8,5 см га 5,3 см ўлчамда бўлади, унда сурат, патент серияси ва рақами, эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ҳамда Россияга ишлаш учун келган чет эл фуқаросининг фуқаролиги, паспорт серияси ва рақами, касби каби маълумотлар жойлаштирилади.
Орқа томонда мигрант яшайдиган ва ишлайдиган Россия ҳудуди, шунингдек, патент эгасининг биометрик маълумотлари ва у ҳақдаги бошқа маълумотларга эга чип бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 1 январдан Москва ва Москва вилоятида патент тўлови 5 341 рублдан 5 900 рублгача қимматлашади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»